Бухоро вилояти: буюк тарих ва замонавий ҳаёт уйғунлиги

146

Уч минг йилдан зиёд тарихга эга Бухоро, жаҳон тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган шаҳарлардан бири ҳисобланади. Қадимдан илму маърифат ва маданият маскани бўлган бу гўша таърифи бутун оламга ёйилган. Бугунги кунда эса вилоятда мамлакатимиз миллий иқтисодиётининг равнақ топишига ҳисса қўшадиган ишлар амалга оширилмоқда. Журналимизнинг ушбу сонидаги “Минтақалар” рукни остида Бухоро вилоятида ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши жараёнини ўрганишимиз мумкин.

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

Бугунги кунда Бухоро вилоятида кенг полосали хизматларни тақдим этиш имкониятини кенгайтириш йўлида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоятда жами 72,71 км оптик толали алоқа линиялари қурилди. “Ўзбектелеком” АК Бухоро филиали томонидан вилоятдаги кўплаб уйлар, ҳокимликлар, давлат бошқаруви органлари, банклар ҳамда турли хил компанияларга оптик толали алоқа линиялари киритилди.

Аниқ рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, бугунги кунда вилоятда 62 та кўп қаватли ва намунали лойиҳалар асосида қурилган уй-жойлар, 13 та вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, 13 та давлат бошқаруви органлари ҳамда вазирликларнинг вилоят ҳудудий бошқармалари, 7 та давлат қўмиталарининг вилоят ҳудудий бошқармалари ва қўмиталари, 5 та агентликларнинг вилоят ҳудудий бошқармалари ва марказлари, вилоятдаги 10 дан ортиқ тижорат банклари, 5 та компания ва жамиятларнинг вилоят ҳудудий бўлинмалари ҳамда 5 та олий таълим  муассасаларида замонавий алоқа линиялари ўрнатилган.

Бундан ташқари “Turon Telecom” компанияси томонидан ҳам 200 та кўп қаватли уй-жойларга замонавий телекоммуникация хизматларини кўрсатиш мақсадида оптик толали алоқа линиялари киритилди.

“ЎзМобайл” GSM ва “ЎзМобайл” CDMA 450 алоқа тармоғининг қамровини кенгайтириш мақсадида Бухоро вилояти бўйича жами 110 та объектда база станциялар ўрнатилиб ишга туширилди. Шунингдек, мобил алоқа сифатини яхшилаш мақсадида жорий йилда вилоят ҳудудида “Coscom” МЧЖ ХК томонидан жами 22 та база станциялари, “Unitel” МЧЖ томонидан 43 та база станциялари қурилиб ишга туширилди.

2017 йилда Бухоро вилоятининг Жонгелди, Мустақиллик, Гугуртли, Калата ва Сафрон РТСларида кам қувватли рақамли телеузаткич ўрнатилиб, вилоятда рақамли телевидениянинг қамрови 100 фоизга етказилди. Ҳозирги кунда вилоятда DVB-C, DVB-T, DVB-T2 ҳамда IP-TV технологияларини қўллаган ҳолда вилоят аҳолисига сифатли телевидение хизматлари кўрсатилмоқда.

Вилоятга ташриф буюрувчи турист ва меҳмонларга юқори тезликдаги интернет хизматларини кўрсатиш мақсадида Бухоро шаҳрининг 11 та диққатга сазовор жойларида “Ўзбектелеком” АК томонидан Wi-Fi ҳудудлари ташкил этилди.

ЭЛЕКТРОН ХИЗМАТЛАР ВА ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР ТЎПЛАМЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти орқали юбориладиган электрон мурожаатлар мақомини онлайн текшириш имконияти яратилди. Халқ билан мулоқот қилишнинг замонавий ва самарали усулларини жорий этиш мақсадида, Бухоро вилояти ҳокимининг ҳамда вилоятдаги 4 нафар сенаторларнинг Facebook ижтимоий тармоғида расмий саҳифалари ташкил қилинди.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги талқинида туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан кўрсатиладиган 1 та давлат хизмати электрон кўринишга ўтказилди. “Лицензия” ахборот тизимига 10 хил турдаги лицензия ва рухсатномалар тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳамда электрон аризаларни қабул қилиш йўлга қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали ҳамда вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтига 64 турдаги очиқ маълумотлар тўпламлари киритилди ҳамда фойдаланувчилар томонидан ушбу маълумотлар 15276 марта кўчириб олинган.

Давлат хизматларидан фойдаланишда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қўлайликлар ва зарурий шарт-шароитлар яратиш мақсадида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ташкил этилган “Ягона дарча” марказларида ҳамда Бухоро вилояти давлат архивида замонавий инфокиоск қурилмалари ўрнатилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 майдаги 120-қарори ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ҳокимлиги томонидан давлат хизматлари, шакллари ва бланклари ягона реестрига 18 хил турдаги давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотлар киритилди.

КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ

Вилоятдаги 15 та давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жами 215 нафар раҳбар ва  ходимлари “Электрон ҳукумат”, “Ахборот хавфсизлиги”, “Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, компьютер техникаси ва Интернет тизимида ишлаш” ва бошқа АКТ соҳасига оид турдош ўқув курсларида ўқитилди. Шу билан бирга Вазирликнинг 2017 йил 1 апрелдаги №441-01-сон қўшма қарорига асосан, вилоятдаги 13 та касб-ҳунар коллежлари ва Бухоро вилоят Ахборот кутубхона марказида жами 348 нафар аҳоли, коллеж ўқувчилари ва ўқитувчилари, тадбиркорлик субъектлари учун компьютер саводхонлигини ошириш ва давлат электрон хизматларидан  фойдаланишни ўргатиш бўйича бепул ўқув курслари ташкил этилди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоятдаги 2 та етакчи олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда Бухоро Давлат университетида “Талаба ва ўқитувчилар томонидан яратилган дастурий иловаларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш” мавзусида кўргазма ташкил қилинди. Кўргазмада умумтаълим мактаблари, коллеж ва академик лицейларнинг информатика фани ўқитувчилари ва иқтидорли ўқувчилари, соғлиқни сақлаш муассасалари вакиллари, нефть ва газ саноати, коммунал хизмат кўрсатиш ҳамда енгил саноат корхоналари вакиллари иштирок этдилар. Кўргазма иштирокчилари вилоятда ишлаб чиқарилган дастурий маҳсулотлар имкониятлари билан танишиб чиқдилар.

Шунингдек, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Компьютерлаштириш маркази” ДУК билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамкорликда туман ва шаҳар ҳокимликлари, вилоят ташкилот ва идоралари ходимлари учун ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича семинарлар ташкил этилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг 2 нафар ходими Тошкент шаҳрида ташкил этилган “UZINFOCOM STUDY” ўқув маркази томонидан ўтказилган ихтисослаштирилган ўқув семинарларида ўз малакаларини оширдилар.

АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ ВА ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида ҳимояланган электрон ҳужжат айланиш тизими жорий этиш мақсадида Бухоро вилояти ҳокимлиги ijro.gov.uz тизимига уланди ҳамда ушбу тизимдан фойдаланувчилар Тошкент шаҳрида ўқитилди. “Ягона дарча” тамойили асосида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа давлат органлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари бўйича электрон мурожаатлар ijro.uz идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали қабул қилинмоқда. Бухоро вилояти ҳокими томонидан ўтказиладиган йиғилишларда замонавий АКТ воситаларини қўллаш мақсадида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларида видеоконференцалоқа тизими жорий қилинди.

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар таҳлилига бағишлаб ўтказилган йиғилишда ҳам бирламчи тизим фаолиятига алоҳида урғу берилди. Хусусан, врач фаолиятини самарали ташкил қилиш ва қабулга масофадан туриб ёзилиш имконини берувчи электрон тизимни босқичма-босқич жорий қилиш бўйича топшириқлар берилди. Бирламчи тизимни такомиллаштириш бўйича Президент қарори топшириқлари ижроси доирасида Бухоро вилоятидаги 11 та бирламчи тиббиёт муассасаси Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизимига уланди. Мазкур тизим соғлиқни сақлаш муассасида хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга хизмат қилади. Шунингдек, Республика шошилинч ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида тез ёрдам автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати жорий этилди.

2018 ЙИЛГА РЕЖАЛАШТИРИЛГАН ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР
Бухоро вилоятида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш бўйича 2018 йилда амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли лойиҳалар билан қўйида танишишингиз мумкин:
  • “Uzmobile” миллий мобил алоқа оператори тармоғини кейгартириш.
  • “Ўзбектелеком” АК дата-центр хизматларини вилоят ташкилотларига кенг жорий этиш.
  • Ягона интерактив давлат хизматлари порталига янги хизмат турларини жорий этиш.
  • Чигитларни қабул қилиш онлайн мониторинг тизимини жорий этиш.
  • Ижарага берилган махсулотлар тўловини назорат қилувчи дастур жорий этиш.
  • Ёғ мой маҳсулотларини ишлаб чиқаришни электрон ҳисобга олиш тизимини жорий этиш.
  • Меҳмонхоналарни онлайн брон қилиш тизимини такомиллаштириш.
  • Савдо нуқталарини товар билан таъминловчи фирма ишини автоматлаштириш тизимини жорий этиш.
  • «Бухоро Дори-Дармон» МЧЖ расмий веб-сайтда жамиятга қарашли бўлган дорихоналардаги дори воситаларини онлайн излаш имкониятини яратиш.
  • Телекоммуникация инфраструктурасини ривожлантириш бўйича 130 км оптик толали алоқа линияларини қуриш, кенг поласали хизматларини ривожлантириш бўйича 5000 дан ортиқ портли сиғимга эга бўлган қурилмаларни ўрнатиш
  • Янги қурилаётган кўп қавватли ва қишлоқ жойларидаги замонавий уй жойларга оптик толали алоқа линияларини киритиш.
  • Мобил алоқа хизматлари ривожлантириш бўйича 60 дан ортиқ база станцияларини қуриш режалаштирилган.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш мақсадида Бухоро вилоятидаги 13 та “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатувчи марказлар “Тадбиркорлик субъектларини онлайн усулда рўйхатдан ўтказиш” ахборот тизимига уланди. Ҳозирги кунда марказлар томонидан 34 хил турдаги давлат хизматлари кўрсатилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят, туман ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналарига мурожаат қилувчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Электрон навбат” ахборот тизими жорий этилди.

Халқ қабулхоналари юқори тезликдаги интернет тармоғи, видеоконференцалоқа воситалари, замонавий компьютер техникалари билан жиҳозланди.

Ягона кадрлар базасини шакллантириш мақсадида вилоятдаги 50 та корхона ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат муносабатлари ва бандликка кўмаклашиш вазирлигининг “Кадрлар” миллий порталига уланди ҳамда мазкур портал фойдаланувчилари ихтисослаштирилган ўқув курсларида ўқитилди. Ҳозирги кунда вилоят ташкилот ва идораларнинг ходимлар бўлимлари томонидан мазкур порталга маълумотларни киритиш ишлари олиб борилмоқда.

Умумтаълим мактаблари қисман, касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейлар 100 фоиз ўқувчи ва талабларлар давоматини мониторинг қилиш “Электрон давомат” ахборот тизимига  уланди.

Шунингдек, вилоятдаги барча олий таълим муассасаларида масофавий таълим тизимлари  модернизация қилинди.

Корхона ва ташкилотларга тегишли автотранспорт воситаларидан тўғри ва оқилона фойдаланишни мониторинг қилиш мақсадида вилоятдаги 21 та ташкилот ва идоралар UzGPS хизматига уланган.

Ҳозирги кунда президентимиз ва ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида автотранспорт паркларини бошқариш ва назорат қилиш мақсадида замонавий технологияларни жорий қилиш бўйича амалий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Вилоятда дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш хусусий сектори томонидан стоматология клиникаларида Z-dental Plyus, консалтинг фирмаларида корпоратив маслаҳат тизими, “Bukhara Brilliant Silk” хорижий корхонасида ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш тизими, кўп тармоқли савдо марказларида Z-inventory тизими, “Artel” компаниясининг вилоятдаги бўлинмаларида SAP компаниясининг ERP тизими ҳамда 100 га яқин корхоналарда 1C фирмасининг дастурий маҳсулотлари жорий этилган. Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси учун “Хатлов” дастурий таъминоти ишлаб чиқилди. “Бухоро Дори-дармон” МЧЖда дорихоналар фаолиятини мониторинг қилиш мақсадида автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилди.

Бухоро шаҳрида дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасида хизмат кўрсатувчи “FerroSoft” ХК, “Overture Technologies” МЧЖ ҳамда “Tenzor Soft” ХК Мирзо Улуғбек инновация марказига резидент сифатида рўйхатдан ўтказилди.

МИЛЛИЙ ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

“Абу Али ибн Сино” номидаги Бухоро вилояти ахборот-кутубхона марказига ташриф буюрувчи китобхонларга қулайлик яратиш мақсадида марказнинг buxorolib.uz расмий веб-сайти модернизация қилинди. Веб-сайтда электрон кўргазмалар, янги адабиётлар кўргазмаси, шарқ фонди каталоги, викторина ўйинлари, кино ва китоб рукнлари ҳамда нашрларга электрон буюртма бериш интерактив хизмати жорий этилди. Бухоро вилоятидаги “Сувоқава” ДУК, “Ғарбгазтаъминот” УК, “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Шохруд” АЖ, “Агрокимёҳимоя” АЖ, “Бухоро РМЗ” АЖ, “АмуБухороканалқурилиш” АЖ, “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ, “Бухороэнергомарказ” АЖнинг веб-сайтлари электрон хизматларни жорий этиш ҳисобига модернизация қилинди. Шунингдек, Бухоро вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси, “Нуроний” жамғармаси Бухоро вилояти бўлими, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳалқ таълими бошқармаси ҳузуридаги ахборот-ресурс марказининг расмий веб-сайтлари яратилди.

ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ҲАМДА УЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

2017 йилнинг март ойида Бухоро вилоятининг Жондор саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида мавжуд бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада 100га яқин корхона ва ташкилотлар иштирок этди. Кўргазма давомида Жондор саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи ҳамда Пешкў саноат ва транспорт коллежи битирувчилари билан 3-томонлама шартномалар имзоланди.

Ёшларнинг ахборот технологиялари ҳамда интернет тармоғидан тўғри ва оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш мақсадида вилоятдаги олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларида “Ёшлар ва ахборот хавфсизлиги” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди.

Бухоро вилояти ахборот-кутубхона маркази ёш ходими Р. Рамазонов “INFOLIB-2017” ҳафталиги доирасида ўтказилган танловда веб-ишланмалари билан иштирок этиб, фахрий 2-ўринни эгаллади.