20-21 сентябрда Тошкентда Осиё-Тинч океани минтақаси юқори даража доменлар уюшмасининг (Asia Pacific Top Level Domain) 20 йиллик юбилей Саммити бўлиб ўтади.

APTLD Интернет тармоғини ривожлантиришни мувофиқлаштирувчи мураккаб минтақавий ва глобал тизимга эга бўлган асосий ташкилотларидан биридир, ҳамда технологик ва операцион масалалар бўйича тажриба алмашиш платформаси ҳисобланади. Шунингдек, APTLD домен номларини бошқариш бўйича халқаро тамойилларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этмоқда. Ташкилот 1998 йилда ташкил топган, 2003 йилда эса Малайзияда бош-штабга эга бўлди.

Ўзбекистон 2017 йил сентябр ойида .UZ – ҳудудида домен номларини рўйхатга олишни мувофиқлаштиришчи ташкилоти UZINFOCOM компанияси вакиллигида APTLDга аъзо бўлди. Олимпия ўйинларида бўлгани каби, Уюшма аъзолари ҳам саммитни ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун курашадилар, бунинг учун тақдимотлар тайёрлайдилар ва Ассоциация Кенгашининг қўллаб-қувватлашларини қўлга киритишга ҳаракат қиладилар.

Саммитда Глобал тармоқнинг янги параметрлари ва протоколларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда бевосита иштирок этувчи жаҳон миқёсидаги обрў-эътиборга эга интернет мутахассислари иштирок этадилар.

“Тошкентдаги Саммитда 40дан ортиқ ОТХ, Европа, Шимолий ва Жанубий Америкадан келган давлатларнинг вакиллари иштирок этадилар. Бу кенг кўламли тадбир бўлиб унинг асосий мақсади иштирокчи давлат, интернет-бизнес хусусан домен саноатининг вакилларини Глобал тармоғнинг уникал идентификатор тизимининг асосий трендлар, чақириқ ва янги имкониятлари, шунингдек, Интернетда янги хавсизлик технологиялари ва бошқа мамлакатларда Интернет ривожланиши тажрибаси билан таништиришдир. Биз бу йил Ўзбекистон Саммитга мезбонлик қилаётганидан мамнунмиз, бизнинг кўплаб иштирокчиларимиз ўзлари учун ушбу қўҳна тарих ва улкан истиқболга эга заминни ўзлари учун кашф этадилар. APTLD ўзининг 20 ёшини айнан Тошкентда нишолаётгани – қабул қилувчи давлатга билдирилган катта ишонч белгиси ва албатта шарқ эртагига ғарқ бўлиш истагидир.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг маърузасидан Ўзбекистон Ҳукумати Интернет тармоғини ривожлантиришга қанчалик катта аҳамият бераётганига амин бўлдик, ва сайи ҳаракатлар мувофаққиятга олиб боришига умид қиламиз. .UZ маконида доменларни рўйхатга олишда улкан сакраш содир бўлганига ва бутун мамлакат бўйлаб интернет-технологияларини ривожланганига бевосита гувоҳ бўлдик, ушбу жараёнларга алоқадор эканлигимизни ҳис этиш ёқимли” – деб изоҳлайди APTLDнинг ижрочи директори Леонид Тодоров.

Саммитда APTLD ташқари ICANNнинг  (icann.org –  интернетда ном ва манзил тақдим этувчи интернет корпорацияси) бир қатор етакчи мутхассислари ҳамда RIPE NCC (ripe.net) ва APNIC (apnic.net — Европа ва Осиёдаги IP- манзилларидан фойдаланишни мувофиқлаштириш марказлари) раҳбарияти иштирок этади. Уларнинг асосий вазифаси жойларда интернет-инфраструктурасини ва уларни бошқариш сиёсатларини ривожлантириш борасидаги етакчи тажриба билан ишлаш.

Саммитда бутун дунёга машхур мутахассислар иштирок этадилар, — мисол учун, Интернет тармоғининг биринчи қашфиётчиларидан бири ва DNS домен номлари тизимининг ҳаммуаллифи д-р Пол Викси, шунингдек, киберхавсизлик бўйича энг етук мутахассиси.

  • Пол Уилсон – АТРда 6 мингдан ортиқ интернет-провайдерларни ва ОТХда Интернетни ўзароалоқасини таъминловчи ташкилот APNICнинг Бош директори
  • Пауль Рендек –RIPE NCCнинг (Европа ва Яқин шарқда 10 000дан ортиқ интернет провайдерларни боғловчи) ташқи алоқа масалалари бўйича директори, буюмлар Интернети соҳаси бўйича мутахассис.
  • профессор Алексей Солдатов- энг катта русча интернетни мутахассиси, Рунет “оталаридан” бири
  • -профессор Килнам Чон – Корея интернетининг “отаси” ва афсоналаридан бири
  • Жаноб Гордон Дик – Nominet (Буюк Британия) жаҳоннинг энг йирик миллий доменлар бўйича компаниялиридан бирида доменлар бўйича бизнес бошлиги;
  • Далси Баньяла хоним, Вануату Республикасининг Телекоммуникация соҳасини бошқариш агентлигининг раҳбари, Министр;
  • Жаноб Раед Аль-Файез, Саудия Арабистони Қироллиги Телекоммуникация вазирлигининг Интернет-ҳизматлари масалалари бўйича Бош директори,- Араб интернетининг энг йирик мутахассиси;
  • Рэдин МакГэри- CentralNic (Буюк Британия) жаҳоннинг энг йирик ҳизмат провайдерларидан бири бўлган компаниянинг ҳуқуқий масалалари бўйича директори;
  • Андрей Воробьев – Россиянинг миллий доменлари бўйича мувофиқлаштириш маркази директори

APTLD конференцияси доирасида экспертлар томонидан бир қатор мастер-класс, тренинг ва пресс-конференциялар ўтказадилар.

ОАВ вакилларини 20-сентябрь соат 09:00да Тошкент шаҳрининг Wyndham меҳмонхонаси Silk Road залида бўлиб ўтувчи матбуот-анжуманида иштирок этишлари ҳамда интернет тармоғи технологиялари ва хавсизлиги мавзулари борасида ўзларини қизиқтирган саволлар беришга таклиф этамиз. Матбуот анжумани 20 сентябрь куни соат 10:00 да APTLD саммитининг очилиши доирасида бўлиб ўтади.

Ташкилий масалалар ва ахборот билан таъминлаш бўйича масъул шахс:    
Мурад Ибрагимов pr@uzinfocom.uz, m.ibragimov@uzinfocom.uz +998 903598967