Open Data Challenge: ҳужжатлар қабул қилиш бошланди

31

2017 йилнинг 10 ноябридан “Open Data Challenge” танлови иштирокчилардан аризалар қабул қилишни бошлади.

“Open Data Challenge”  – бу очиқ ҳукумат маълумотларига асосланган маҳсулотларни тез ишлаб чиқиш бўйича мусобақа бўлиб, у Ўзбекистон учун нисбатан янги бўлган очиқ маълумотлар ғоясини тарғиб этишга қаратилган.

Хакатоннинг асосий вазифаси Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz) ва Ўзбекистон давлат органлари веб-сайтларида жойлаштирилган, ҳамда хусусий сектор томонидан тақдим этилган очиқ маълумотлар орасида ижтимоий ва инновацион иловалар ва хизматлар яратишдир.

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Ахборот Технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Ўзбекистондаги БМТТД ваколатхонаси, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Электрон Ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва “UZINFOCOM” марказлари томонидан ташкил этилди.

“Open Data Challenge” Хакатонида иштирок этишни истаганлар 2017 йилнинг 24 ноябрь кунига қадар https://data.gov.uz/uz/hackathon/register сайтида рўйхатдан ўтишлари лозим.

Хакатоннинг асосий тадбирлари 2017 йилнинг 30 ноябридан 3 декабрига қадар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида бўлиб ўтади. 2017 йилнинг 30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари Хакатон ичштирокчилари таклиф этилган мутахассислар ўтказадиган турли тренинг ва мастер классларда иштирок этадилар.

2 и 3 декабрь кунлари тренинг ва мастер-классларда олган билимлари ва таклифлар, ҳамда очиқ маълумотлар асосида ўз лойиҳаларини яратадилар. Конкурс жюриси лойиҳаларни ўрганиб чиқади ва уч номиниация асосида ғолибларни аниқлайди:

  • Очиқ маълумотларда асосланган энг яхши ижтимоий лойиҳа (мобил ёки веб илова, хизмат, мессенжерлар ёки ижтимоий тармоқлар учун ботлар, маълумот йиғувчи, қайта ишловчи ва тақдим этувчи ускуналар);
  • Очиқ маълумотларда асосланган энг яхши бизнес лойиҳа (мобил ёки веб илова, хизмат, мессенжерлар ёки ижтимоий тармоқлар учун ботлар, маълумот йиғувчи, қайта ишловчи ва тақдим этувчи ускуналар);
  • Хакатоннинг энг инновацион лойиҳаси.

Биринчи икки номинацияда ғолиблар якка ва жамоавий таркибда аниқланади. Хакатоннинг энг инновацион лойиҳасини ғолиби Хакатонга тақдим этилган ечимлар орасидан танлаб олинади. Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 2017 йилнинг 16 декабрь куни бўлиб ўтади.