UZMOBILE «ZiyoNET» хизматини тақдим этмоқда

30

Халқаро тажриба шуни кўрсатмоқдаки, интернет-технологияларининг улкан қулайликлари бўлишига қарамай, интернет тармоғида аксар ёшлар турли хавфларга, ёт ғоялар, зўравонлик, экстремизим ва бошқа салбий тарғиботи таъсирига тушиб қолишади. Ўз фарзандларини ҳимоялаш учун ота-оналар кўп ҳолларда фарзандларига интернетга уланишни ва ундан фойдаланишни таъқиқлаб қўйишади. Бу билан болани глобал тармоқнинг фойдали томонлари – таълим, маърифий ресурслар, электрон кутубхоналар ва бошқа имкониятларидан фойдалинишига тўсиқ ҳосил қилишади.

Тўғри, интернетнинг фойдали жиҳатларини ва мавжуд хатарларни тушунувчи ота-оналар ҳам бор. Бундай тоифа фойдаланувчилар одатда турли “қора рўйхат”га тушган ресурсларни таъқиқлаш имконини берувчи “ота-она назорати” тизимларидан фойдаланишади. Бироқ бу усул ҳар доим ҳам ўзини оқлайвермайди. Биринчидан, бир кунни ўзида интернетда минглаб зарарли сайтлар пайдо бўлади, тизим бу ресурсларнинг ҳаммасини тўсиб қолишига кафолат йўқ. Иккинчидан, ҳозирги болалар технологияларни ҳатто ота-оналаридан ҳам яхши тушунишади ва улар белгилаган чекловни четлаб ўтишлари мумкин.

Ўзбекистон миллий мобил алоқа оператори ўсиб келаётган авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга йўналтирилган, ахборот таълим тармоғи ресурсларига уланиш имконини берувчи янги «ZiyoNET» хизматини тақдим этмоқда.

Хизматнинг мақсади: ёшлар учун интернетда хавфсиз муҳитни яратиш, таълимий, маърифий ва бошқа фойдали сайтларга боғланиш имконини бериш, уларнинг онги ва соғлигига зарар келтирувчи ахборотлар таъсиридан самарали ҳимоя қилиш. Ривожланган давлатлар тажрибаларидан келиб чиқиб UZMOBILE миллий алоқа оператори махсус тариф режалари серияси ҳамда фойдали контентга мобил алоқа тармоғи орқали хавфсиз уланишнинг қўшимча хизматларини жорий қилди.

Мазкур хизмат ва тарифлар «ZiyoNET» имтиёзли тариф режаси учун бир неча йиллар давомида таълим, ахборот-кутубхона ва бошқа илмий ва маданий-маърифий муассасалари учун жорий қилиб келиниши тажрибасига асосланган ҳолда ишлаб чиққилди.

Мазкур тариф режалар доирасида “ZiyoNET” тармоғининг “оқ рўйхати”, яъни фан-таълим, маънавий-маърифий ва ҳоказо билим олишга доир миллий ва чет эл интернет ресурсларини ўз ичига олган ягона ахборот ресурслари реестридан (ЯАРР) фойдаланиш имконияти тақдим этилади. Бутарифларни жорий этишда уларнинг ёшларбоплигидан ташқари, ҳамёнбоплигига ҳам урғу берилди.

“ZiyoNET” тариф режаларига уланувчилар фақат ЯАРРга киритилган ташқи сайтлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Натижада исталган UZMOBILE абоненти миллий таълим тармоғидан смартфони воситасида имтиёзли фойдалана олади.

Айни пайтда ЯАРРга таълим, маданият, спорт, бизнес, тиббиёт, кўнгилочар йўналишлардаги қарийб 3 минг ресурс киритилган, “энг кичик ёшлилар” учун алоҳида тоифа мавжуд. Бу рўйхат миллий ва халқаро интернет сегменти таҳлиллари ҳамда фойдаланувчиларнинг таклифлари асосида доимий янгиланиб туради.

Мазкур ташаббус ташкилотчилари фойдаланувчиларни ёшлар учун қизиқарли ва фойдали ресурсларни таклиф этишга ҳамда ўзларининг шу йўсиндаги ахборот-билим ресурсларини яратишга чорлайди. Бунинг учун портали доирасида ўз веб-сайтини мутлақо бепул яратиш имконияти берилади.

Мазкур хизматнинг йўлга қўйилиши 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси ва Давлат ёшлар сиёсати доирасида амалга оширилаётган ишларнинг яна бир натижасидир.

Шарҳ қолдиринг

Шарҳни киритинг.
Исмингизни киритинг