Самарқанд вилояти: амалга оширилган ишлар бисёр

ICTNEWS журналининг анъанавий рукнига айланиб улгурган, юртимизнинг турли нуқталаридаги ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши жараёнини ўрганишга бағишланган “Минтақа” рукнининг навбатдаги сони Самарқанд вилоятига бағишланадиган бўлди. Самарқанд вилоятида АКТ ривожланиши ҳолатини ёритиш мақсадида амалга оширилган хизмат сафари натижаси бўлмиш ушбу мақола билан танишар экансиз, сафардан кўзланган мақсадга мувофиқ натижага эришилганига амин бўласиз деган умиддамиз.

207

Телекоммуникациялар

Сафар натижаларидан келиб чиққан хулосалардан бири – бу, албатта, вилоятда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда уларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларига жорий этиш соҳасидаги қабул қилинган қарорлар ижроси йўлида амалга оширилган ишларнинг бисёрлигидир.

Хусусан, “Ўзбектелеком” АК Самарқанд филиали, “ЎзИ Самарқанд” филиали, бешта мобил алоқа операторлари ва турли провайдерлар вилоят миқёсида аҳолининг телекоммуникация йўналишидаги эҳтиёжини қондириш йўлида хизмат юритишни давом этиб келмоқдалар.

Бугунги кунда Самарқанд вилоятида умумий сиғими 137 минг рақамга тенг 124 та 100 фоизга рақамлаштирилган телефон станциялари мавжуд бўлиб, улар орқали 117 минг фойдаланувчига замонавий алоқа хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Вилоят аҳолисига Интернет хизматларини кўрсатувчи кенг полосали қурилмаларнинг сиғими эса 40 минг портга етказилди, улар орқали 35 минг нафар абонентга хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. “Ушбу кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 125 фоиза ошганлиги, албатта, қувонарли ҳолат, – дейди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Нодирбек Эшназаров. – Бундан ташқари, ўтган йил мобайнида вилоят ҳудудида оптик толали кабеллар ётқизиш бўйича ҳам талайгина ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2016 йилда вилоят бўйича 94 км. масофада оптик толали алоқа кабелларини ётқизилиши натижасида, вилоятда оптик толали алоқа линияларининг узунлиги 1 690 км.га етказилди.

Вилоятда магистрал телекоммуникация тармоқларини кенгайтиришга бағишланган ишлар натижасида, тармоқларининг ўтказувчанлик даражаси DWDM узатиш тизимлари орқали магистрал тармоқда 40 Гбит/с дан 100 Гбит/с гача, вилоят марказигача 10 Гбит/с дан 40 Гбит/с гача, ҳар бир туман марказларигача эса 1 Гбит/с дан 10 Гбит/с гача оширилди.

увувув2016 йил вилоятда мобил алоқа тизими учун ҳам самарадор бўлди десак, муболаға бўлмайди. “Ўзмобайл” миллий оператори томонидан Самарқанд вилояти ҳудудида 36 та база станциялари ўрнатилди. Шундан 35 таси 3G тармоғида ишловчи база станцияларидир. Бундан ташқари, мобил алоқа операторлари томонидан вилоят ҳудудида 57 та 2G, 88 та 3G, 32 та 4G объектлари қурилди ва ишга туширилди. Натижада, шу кунга қадар ўрнатилган база станцияларнинг умумий сони 1 358 тага етказилди ва фойдаланувчилар сони 1,934 млн нафарни ташкил этди.

“Ўзбектелеком” АК Самарқанд филиали томонидан аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида вилоятнинг 13 та туманида сотув марказлари ташкил этилган бўлиб, улар орқали телефон, IPTV, Интернет хизматлари кўрсатиб борилади. Шунингдек, сотув марказларида мижозлар модем, тюнер, телефон аппаратларини нақд ва нақдсиз тўлов орқали сотиб олишлари йўлга қўйилди. Сотув марказлари орқали ўтган йилда FTTx технологияси орқали тармоққа уланган абонентларнинг сони 1 979 нафарни ташкил этди. 1 623 нафар мижоз IPTV хизматини улашни лозим топди. СDMA-450 стандартидаги стационар мобил терминалларни харид қилишган мижозлар сони эса 1 326 нафарга етди.

Электрон ҳукумат

Вилоятда аҳоли томонидан раҳбариятга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконияти янгидан кўриб чиқилиб, аҳолининг таклиф ва шикоятларини янада яқиндан ўрганиб чиқиш мақсадида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи томонидан 2017 йилнинг ҳар ойида 3 мартадан сайёр қабуллар ташкил этиш режаси ишлаб чиқилди. Ушбу режага асосан, бошқарма вакиллари 2017 йилнинг февраль ойидаёқ Самаранд шаҳри ва Пайариқ тумани ҳудудларида уч марта сайёр қабул ўтказдилар.

Аҳоли билан бўлиб ўтган учрашувларда масъуллар томонидан тушунтириш ишларининг амалга оширилди.

23123Бугунги кунда ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилаётган хизматлар сони 16 тага етди. Улар қаторида, «Мурожаатларни кўриб чиқиш», «Оилавий тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн тарзда ариза бериш» ва «Транспорт ҳизматларини ташкил этиш бўйича мавжуд йўналишлар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш» каби бир қатор хизматлар айниқса талабгир бўлмоқда.

Самарқанд вилояти ҳокимлигининг samarkand.uz веб-сайти орқали ҳам аҳолига турли хилдаги интерактив ҳизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилган. Ҳозирги вақтда веб-сайт орқали 26 хил турли хизматлар кўрсатилиши кўзда тутилмоқда, улар ичида вилоят ҳудудида қад ростлаётган намунавий уй-жойлар ҳақидаги маълумотлар, ер муносабатларига доир масалалар, автомобиль ёнилғиси савдоларини лицензиялаш ва бошқа турли йўналишлар буйчиа керакли маълумотларга эга бўлиш имконияти мавжуд.

Самарқанд шаҳрига ташриф буюрувчи сайёҳлар учун мўлжалланган “SamApp” маълумотлар портали жорий этилиб, интернет тармоғига жойлаштирилди. Ушбу лойиҳани ишлаб чиқиш учун Тошкент ахборот технологиялари Самарқанд филиали биносида махсус жиҳозланган хона ажратилган бўлиб, керакли техник жиҳозлар Жанубий Кореянинг Миллий тадқиқотлар фонди ҳомийлиги асосида ўрнатилди. Ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган мобил илова интерфейси уч – ўзбек, инглиз ва рус тилларидан иборат бўлиб, ҳозирги кунда мобил иловани бошқа турли тилларда ҳам фаолият юритишига эришиш кўзда тутилган.

АКТнинг ривожланиши ва ахборот технологияларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тизимидан ўз жойини эгаллаб келаётганлиги ва умумий интеграция жараёни ушбу соҳа вакилларидан ўз устидан тинимсиз ишлаш талаб қилади. Шу мақсадда, ўтган йил мобайнида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 1 910 нафардан зиёд раҳбар ва мутахассисларнинг АКТ соҳаси бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

Вилоятдаги 150 га яқин давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимият органлари, корхона ва ташкилотларнинг расмий веб-сайтлари бўйича “Энг яхши веб-сайт” танлови ўтказилиб, энг юқори бешта ўрин олган муассасага қимматбаҳо совғалар топширилди, энг паст кўрсаткичга эга бўлган бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари танқид қилинди ва вилоят ҳокими томонидан интизомий чора-лар кўрилди. Самарқанд вилояти ҳудудий бошқарма томонидан мазкур паст кўрсаткичга эришган муассаса раҳбарлари ва масъул ходимлари учун веб-сайтга қўйилган талаблар бўйича семинар ташкил этилди;

Шу билан бирга, вилоятда давлат ва хўжалик бошқармалари вакиллари билан мунтазам равишда турли мавзуларда семи-нарлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, Адлия бошқармасининг 50 нафардан ортиқ ходимла-рига ҳамда Самарқанд вилояти фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг 200 нафардан ортиқ ходимларига Ўзбекистон Республикаси “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан се-минар ўтказилди. Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида замонавий ахборот технологиялари, “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича бошқарма ходимларининг билим ва малакала-рини ошириш бўйича ўқув семинар ўтказилди.

“Ягона ойна” маркази

Аҳоли ва тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи, ўзида ўнлаб давлат идораларининг ўзаро муносабатини мужассам қилган “Ягона ойна” марказларининг ходимлари ва улар би-лан ҳамкорликда бўлувчи барча давлат ва хўжалик бошқаруви ташкилотлари ходимлари ўртасида ўқув-тушунтириш ишлари, малака ошириш ҳамда ахборот-технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган тадбирлар ўтказиб борилмоқда.

– Ўтган 2016 йил давомида марказимиз 16 хил хизмат тури бўйича 10 мингтага яқин  мурожаатларни қайд этди. Бу кўрсаткич 2015 йилдагига нисбатан 4 мингтага ошган, – дейди марказ директори Шуҳрат Шодибоев. – Ушбу статистик маълумотлардан марказ фаолияти ўзини тўлиқ оқлаяпти деган хулоса чиқарсак бўлади. Ўз навбатида биз “Ягона ойна” маркази фаолиятининг самарадорлигини таъминлашга қаратилган ишларни мунтазам ўтказиб борамиз.

Мутахассислар тайёрлаш

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали вилоятдаги АКТ соҳаси учун олий маълумотли кадрлар етиштириб берувчи асосий ўқув муассасаси ҳисобланади. Филиал таркибида иккита факультет ва саккизта кафедра мавжуд. Фили-алда кадр тайёрлаш бакалавриатнинг бешта йўналиши ва магистратуранинг битта мутахассислиги бўйича олиб борилмоқда.

Филиалда 2014-2015 ўқув йилидан бош-лаб иқтидорли талабалардан иборат “Махсус гуруҳ” ташкил этилган бўлиб, ушбу гуруҳда мутахассислик фанлари Жанубий Кореяда малака ошириб келган профессор-ўқитувчилар томонидан инглиз тилида олиб борилмоқда. Ўқув йили давомида 7 та фан машғулотлари Жанубий Корея ва Ҳиндистонда малака ошириб қайтган 4 нафар, Францияда докторлик диссертацияси, Чехияда PhD илмий даражага эга бўлган 2 нафар профессор-ўқитувчилар томонидан инглиз тилида олиб борилмоқда.

Ҳозирги давргача филиал талабаларининг 4 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси, 5 нафари Беруний номли давлат стипендияси, 14 нафари Ўзбекистон алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг, 17 нафари “Электроника, радиотехника илмий текшириш жамияти”нинг стипендиялари совриндорлари бўлишган. Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми танловларида турли йилларда 3 нафар талаба ғолиб бўлган. Филиалнинг иқтидорли талабалари республика ва жаҳон фан олимпиадалари, мегатанловлар, “Талабалар баҳори”, “ал-Хоразмий”, Дастурлаш бўйича жаҳон чемпионатининг Middle Asia субрегиони, “Энг яхши БМИ” танловларида муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда.

Филиалда «MSAN» русумли мини АТС жамланмаси, GSM стандартидаги телекомму-никация ускуналари, “Физика”, “4G-LTE”, “Алоқа қурилмаларининг электр таъминоти”, “Электр занжирлар назарияси”, “Ҳаёт фаолияти хавф-сизлиги”, “Экология ва метрология” бўйича ўқув-амалий машғулот лабораториялари ҳамда “Электрон ҳукумат” ва “Дастурчилар тайёрлаш” ўқув марказлари мавжуд.

Филиалимиздан Олимжон Ялғашев Эрас-мус-Мундус лойиҳаси бўйича Франциянинг Белфорт-Монтебелиард техника университетида 2015 йилда PhD докторлик диссертациясини ҳимоя қилди, – дейди филиал ўқув ва илмий ишлар бўйича ректор ўринбосари Қосим Бекмуродов. – Россиянинг Йошкар-Ола давлат техника университетида ассистент Ҳошим Раҳмонов аспирантурада, Бобошер Шониёзов, Руслан Буранов, Жахонгир Аминов магистратурада таҳсил олиб келишди.

Рейтинг натижалари

Ахборот коммуникация соҳасини баҳолаш тизими (NIS.uz) бўйича вилоят кўрсаткичларини кўтариш мақсадида “Электрон ҳукумат” тизи-мини ривожлантириш маркази томонидан бил-дирилган 15 га яқин тавсиялар бўйича вилоят ҳокимлиги “Компьютерлаштириш маркази” ДУК билан ҳамкорликда тегишли ишларни амалга ошириш натижасида, 2016 йилнинг IV чорак якунига кўра, Nis.uz рейтинги бўйича баҳолаш натижалари 76,61 фоиздан 93,01 фоизга етказилди.

Вилоятнинг АКТ ривожлантириш ҳолатини баҳолаш рейтингидаги ўрни:

  • республика бўйича (150 тадан ортиқ давлат органлари ичида) – 12 ўрин;
  • маҳаллий ҳокимият органлари бўйича – 3 ўринни эгаллади.

Манзилли дастурлар ва режалар

Самарқанд вилоятида АКТни янада ривож-лантириш бўйича 2016 йилда амалга ошири-лиши режалаштирилган лойиҳалар манзилли дастурига киритилган умумий қиймати 710,2 млн. сўмга тенг 35 та лойиҳанинг 33 таси (94 фоизи) амалга оширилиб, 2 809 млн.сўм маблағ (396 фоиз) ўзлаштирилди.

Жорий 2017 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалардан бири – бу чекка қишлоқларда истиқомат қилуви вилоят ахолисига кўп тармоқли телекоммуникация хизматларини кўрсатиш, 2017 йилда 20 та аҳоли пунктидаги станциялар замонавий MSAN қурилмаларига алмаштирилиб, абонентларга IPTV, IP-телефония, видеотелефон ва юқори тезликдаги интернет хизматларини кўрсатиш имкониятини яратишдир.

Қолаверса, вилоятда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Дастури тасдиқланди ва 2017 йил давомида 45 та лойиҳани амалга ошириш орқали 17 млрд. сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштириш белгиланди.

Шарҳ қолдиринг

Шарҳни киритинг.
Исмингизни киритинг