MUIC резидентлари сони ортиб бормоқда

73

Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация маркази резидентларининг умумий сони 147 та юридик шахсларни ташкил этди.

2017 йилнинг 27 ноябрь куни Инновация марказининг Мувофиқлаштирувчи Кенгаши томонидан қабул қилинган протоколга асосан, яна 66 та юридик шахсларга “Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация марказининг резиденти мақоми берилди.

Бугунги кунгача “Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация марказининг Мувофқилаштирувчи Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорга биноан 81 та юридик шахсга резидент мақоми берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитлари тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Инновация маркази резидентлари 2028 йил 1 январгача имтиёз ва преференцияларга эга бўлишади.

Жумладан, резидентлар 2028 йил 1 январгача бўлган муддатга солиқлар ва мажбурий ажратмалардан озод этилган. Шунингдек, 7,5 фоизли ставка бўйича жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиққа тортилади, 4,5 фоизли ставка бўйича Пенсия жамғармасига киритадиган суғурта бадалларига тортилади.

Инновация марказининг янги резидентлари рўйхати:

Account Professional Systems XK
Advanced Technology MChJ
Amudaryo Texnologiyalari MChJ
BAIK Technologies MChJ
Bazis Digital MChJ
Bekas Plus Biznes MChJ
BePro Solutions MChJ
Best Site Program MChJ
Binary MChJ
Brio Group MChJ
Compass Group MChJ
Comsoft Business Solutions XK
Diasoft Sistems MChJ
Effect Consulting MChJ
Ferro Soft XK
Fides Solutions MChJ
Impress Projects MChJ
Info Xizmati MChJ
Innovation Smart Group MChJ
Intsoft-Servis MChJ
Jasper ХК
Kashtan System MChJ
Linkserv Asia Group MChJ QK
Mediabay Asia MChJ
Mednetsoft MChJ
Merkury Netvork MChJ
Mobile First XK
Mobile Solutions Service MChJ
National Innovative Payment Technologies MChJ
Neo Infotex XK
New General Consulting MChJ
NG Software Uzbekistan MChJ
Oqila Computer XK
Overture Technologies MChJ
Phoenix Systems MChJ
Rochwin XK
Sensorika MChJ
Simplex Service Group MChJ
Smart Asia Labs MChJ
Soft Legion MChJ
Sunet Technology MChJ
Technologies of Business Processes Navoi MChJ
Tenzor Soft XK
Tetrasoft MChJ
Tetrasoft Servis MChJ
Texno Dargoh MChJ
TNH Sarmoya MChJ
TUNE Consulting MChJ
Tyajpromavtomatika MChJ
UNICON-SOFT MChJ
Universal Test Sinovlari MChJ
WHIRL MChJ QK
Yagona Umumrespublika Protsessing Markazi
You Cloud MChJ
Zamonaviy Kommunikatsiyalar MChJ
Abad Company XK
Activemedia Solutions MChJ
ASU-Engineering MChJ
Cyber Genesis Systems XK
FOM Capital MChJ
FOM Devio MChJ
Innovative Web Idea MChJ
Insane Tech MChJ
Mega Max Group MChJ
Plum Technologies MChJ
VABEK QK