Самарқанд вилояти: бугунги кун натижалари

14
«ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ»

“Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш мақсадида «2017 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларнинг манзилли дастури» тасдиқланди. Ушбу манзилли дастур 45 банддан иборат бўлиб, 2017 йил якунига кўра 43 тасининг ижроси таъминланди. АКТни ривожлантириш бўйича лойиҳаларнинг манзилли дастурининг амалга оширилишига 17 853,7 млн сўм белгиланган бўлиб, лойиҳаларнинг амалга оширилишидан ўзлаштирилган маблағ 17 734,0 млн сўмни ташкил этмоқда.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Нодирбек Эшназаров, вилоятда АКТнинг жорий этилганлик ҳолати бўйича эришилган кўрсаткичлар ҳақида маълумот бериб ўтдилар. – Ҳозирги вақтга келиб Самарқанд вилоятида АКТнинг жорий этилганлик бўйича умумий баҳо 100 фоиздан 86,26 фоизни ташкил қилмоқда. Ҳокимликнинг расмий веб-сайти ва улар орқали тақдим этилаётган интерактив давлат хизматлари сифати бўйича эса мақсадли кўрсаткич 50 фоиз бўлиб, бизнинг вилоятда бу кўрсаткич 44,31 фоизни ташкил этди, – дейди Нодирбек Эшназаров. – Ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва электрон ҳужжат айланиши тизимларининг жорий этилиши бўйича мақсадли кўрсаткич 26 фоиз э тиб белгиланган бўлиб, бу йўналиш бўйича 19,65 фоиз кўрсаткичга эришилди. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш даражасига тўхталадиган бўлсак, ушбу йўналиш бўйича мақсадли кўрсаткич 20 фоиз этиб белгиланган бўлиб, бу кўрсаткич 19,3 фоизни ташкил этди.

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ

Вилоят ҳокимлигининг расмий eservices.samarkand.uz веб-сайти маълумотлар билан бойитилиб борилмоқда.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, коммунал соҳа бўйича  кўрсатилаётган Давлат хизматларини Интерактив тарзда йўлга қўйиш мақсадида, ҳозирга келиб веб-сайтда 26 та интерактив хизматлар йўлга қўйилган бўлиб, улардан 11 таси базавий ва 15 таси қўшимча интерактив хизматлар яратилиб, шундан 7 та қўшимча интерактив хизматлар икки томонлама ишлаши йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан pm.gov.uz –Ўзбекистон Республикаси  Президенти виртуал қабулхонаси ҳамда my.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам мурожаатлар қабул қилинади. Муро жаатларни кўриб чиқиб, жавоб қайтариш бўйича вилоят ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларида масъул шахслар белгиланган бўлиб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши қатъий назоратга олинган.

Самарқанд вилояти Ўзбекистон Республикасининг шимолий-шарқида жойлашган. Ер майдони 16,8 минг кв. километрни ташкил этиб, Ўзбекистон ҳудудининг 3,8 фоизини эгаллайди. Вилоятдаги аҳоли сони 2018 йил 1 январь ҳолатига 3 млн 719 минг кишига тенг.

Самарқанд вилояти ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ўртасида корпоратив тармоқ ва унда ijro.gov.uz электрон ҳужжат айланиши тизими жорий этилган. Ҳисобот даврида NIS.UZ тизимига киритилган маълумотга кўра, Самарқанд вилоят ҳокимлигида электрон ҳужжат айланишининг умумий кириш ва чиқиш корреспонденцияларидаги улуши 90,2 фоизни ташкил этган. Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида ходимларнинг нафари 214 (вилоят ҳокимлигида 24 та, шаҳар ва туман ҳокимликларида 190 та) электрон рақамли имзо калитлари билан таъминланган.

Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталига Самарқанд шаҳри ҳокимлиги томонидан 70 турдаги маълумотлар тўпламлари жойлаштирилиб, ушбу маълумотлар фойдаланувчилар томонидан 23 121 марта кўчириб олинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 майдаги 120-сон қарорига мувофиқ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан кўрсатилаётган 17 турдаги давлат хизматлари Ягона реестрга киритилган ва эълон қилинган.

– Бугунги кунда Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 26 турдаги рухсат бериш, лицензиялаш ҳамда ахборот туридаги хизматлар расмий веб-сайт ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилмоқда, – дейди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Нодирбек Эшназаров.

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

Самарқанд вилоятида “Ўзбектелеком” АК Самарқанд филиали ва “ЎзИ Самарқанд” филиали томонидан 2017 йил мобайнида вилоятда 141 км узунликдаги оптик толали алоқа линияси қурилди. 2018 йил давомида вилоят ҳудудларида 89,2 км оптик толали алоқа линиялари ётқизилиши режалаштирилган. Вилоятда 2017 йилда кенг полосали тармоқлар сиғими 15 694 портга оширилиб, 63,1 минг портга етказилди. АDSL ва FTTx технологиясига асосланган юқори тезликдаги Интернет хизматларидан фойдаланувчилар сони 41 нинг 125 тани ташкил этади.

“ЎзМобайл” GSM алоқа тармоғининг қамровини кенгайтириш лойиҳаси бўйича 2017 йил давомида туманлардаги жами 80 та объектда база станциялар ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, йил якунига кўра жами 80 та объектларда GSM база станция қурилмаларини монтаж қилиш ишлари якунланиб вилоят бўйича 125тага етказилди.

“ЎзМобайл” CDMA-450 алоқа тармоғининг қамровини кенгайтириш бўйича 2017 йил давомида  туманлардаги жами 19 та объектда база станциялар ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, йил якунига кўра жами 21 та объектларда CDMA-450 база станция қурилмаларини монтаж қилиш ишлари якунланиб Вилоят бўйича 56тага етказилди.

Вилоят ва туман марказларигача маълумотлар узатиш тармоқлари ўтказувчанлигини ошириш мақсадида марказига қадар магистрал тармоқ ўтказувчанлигини 40 Гбит/с.гача, туман марказларига қадар 10 Гбит/с.гача оширилган.

Самарқанд вилоятида 1218 та умумтаълим мактабларининг 927 таси, 11 та академик лицейлар, 162 та касб-ҳунар коллежлари, 404 та ички ишлар идоралари таянч пунктларининг 398 таси, 359 та қишлоқ врачлик пункти, 81 та касалхона ва поликлиникалар, 121 та мактабгача таълим муассасалари ва уларнинг  филиаллари алоқа воситалари билан таъминланган.

“ZIYONET” АХБОРОТ ТАЪЛИМ ТАРМОҒИ

Ҳозирги кунда Самарқанд вилоятидаги телефон алоқаси билан таъминланган умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг барчаси “ZiyoNet” ахборот таълим тармоғига уланган.

РАҚАМЛИ ТЕЛЕВИДЕНИЕ ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Ўзбекистон Республикасида Япония давлатининг халқаро хамкорлик банкининг имтиёзли кредити асосида “Ўзбекистон Республикасида Ер усти рақамли телевидениесини ривожлантириш” дастури ижросини таъминлаш мақсадида “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” ДУК (РРТМ) томонидан 2016 йил 4-чорак якунига Чупон ота РТС да 3 та 5 кВт, Каттақўрғон РТС да 2 та 1 кВтли, Нуробод РТСда 1та 1 кВтли, Тахтақарача РТСда 1та 1 кВтли қувватга тенг рақамли телеузаткичнинг монтаж ишлари якунланди ва 2017 йилда 26 та вилоятнинг чекка ҳудудидаги ахоли яшаш пунктларига 26 камқувватли рақамли телеузатгичлар ўрнатилиб вилоятда рақамли телевидение қамрови 100 фоизга етказилди.

КОМПЬЮТЕРЛАШТИРИШ МАРКАЗИ

Самарқанд вилоятида Ахборот-коммуникация технологияларини давлат бошқаруви органларида, таълим тизимида ва иқтисодиётнинг реал секторида кенг жорий этиш, ишчи ўринларини автоматлаштириш йўналишида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ҳокимлик, ташкилот ва муассасаларнинг 390 дан ортиқ расмий веб-сайтлари яратилиб, интернет тармоғига жойлаштирилган. Шунингдек, қатор ахборот тизимлари ишлаб чиқилиб, вилоятдаги ҳокимлик, корхона, ташкилот ва муассасаларга жорий қилинди.

– Ҳақиқатдан ҳам, бугунги кунда ишлаб чиқилган ахборот тизимлари жойларда кенг йўлга қўйилмоқда. Масалан, қоғоз сарфини камайтириш, ягона ахборот маконини ҳосил қилиш, бошқарув қарорларининг бажарилиш тезкорлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида “Пахта”, вилоятда кадрлар билан боғлиқ муаммоларни тез ҳал қилиш имконини берувчи “Кадр”, “Ижро интизомининг ягона электрон тизими www.ijro.gov.uz ахборот тизимлари жорий этилган, – дея сўз бошлади Самарқанд вилояти хокимлиги ҳузуридаги “Компьютерлаштириш маркази” ДУК директор вазифасини бажарувчи О.Муродуллаев. – Вилоят ҳокимлигининг 2008 йилдан расмий ишга туширилган веб-сайтида вилоятдаги янгиликлар ва хабарлар тўғрисида маълумотлар ёритиб борилмоқда.

Вилоятда идоралараро маълумот алмашиниш “Е-ХАТ” ҳимояланган электрон почта тизими орқали амалга ошириб келинмоқда. 2017 йилнинг охирига келиб, ушбу почта тизимдан фойдаланувчилар сони 120 тадан ошди. Бу борадаги ишлар изчиллик билан давом этмоқда. – Бундан ташқари, вилоятда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар малакасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, ТАТУ Самарқанд филиали профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларнинг “Компьютер саводхонлиги” курсларида малакасини ошириш ишлари йўлга қўйилган.

Самарқанд вилоятида тадбиқ қилинган ахборот тизимларини барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида вилоят “Компьютерлаштириш маркази” ходимлари шаҳар ва туманларда 100 дан ортиқ ўқув ва амалий семинарлар ўтказдилар. Бунинг натижаси ўлароқ, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш

ва ривожлантириш самарадорлигининг рейтингли натижалари бўйича вилоят 2017 йилнинг якуни бўйича 86.26 балл тўплаб республикадаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ичида 5-ўринни эгаллади.


РЕЖАЛАР
Телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш бўйича:
  • Самарқанд вилоятида 2018 йил мобойнида мобил абонентлар сонини 2 755 мингтадан 2 800 мингтага етказиш;
  • Интернет фойдаланувчилар сони 765 мингтадан 800 мингтага етказиш режалаштирилган.
“Ўзбектелеком” АК Самарқанд филиали ва “ЎзИ Самарқанд” филиали томонидан 2018 йил мобайнида:
  • 89,2 км.дан зиёд оптик толали алоқа линияларини қуриш, оптик толали тармоқ учун 124 портга тенг 15 та SWICH қурилмасини ўрнатиш;
  • кенг полосали тармоқни ривожлантириш бўйича 2304 та портга тенг 17 та MSAN қурилмасини ўрнатиш режалаштирилган.
  • “ЎзМобайл” филиали томонидан 2018 йил давомида 84 та GSM ва CDMA стандартидаги база станциялари ўрнатилиши, йил давомида 153 та мобил алоқа база станцияларини ўрнатиш;
Ахборот технологиялари йўналиши бўйича:
  • Ялпи ҳудудий маҳсулотда АКТ улушини 2.8 фоиздан 3 фоизга етказиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш;
  • Самарқанд вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлиги бўйича чора-тадбирлар режасига 2018 йил давомида умумий қиймати 404,6 млн сўмга тенг бўлган 28 та лойиҳаларни амалга ошириш;
  • Шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг мавжуд маълумотлар узатиш локал тармоқларини инвентаризациядан ўтказиш ва модернизация қилиш;
  • вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида ахборот-коммуникация инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
  • Самарқанд шаҳрида “Коворкинг” (coworking – биргаликда ишлаш) марказини ташкил этиш;
  • Самарқанд вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида ijro.gov.uz Ижро интизомининг Ягона идоралараро электрон тизимини жорий этиш;
  • вилоятда “Энг яхши дастурчи” ва “Энг яхши веб-сайт” танловларини ташкил этиш;
  • ТАТУ Самарқанд филиалида “Сиз мутахассислакка тайёрмисиз” учрашувини ташкил этиш;
  • вилоятда 80 та GSM бааза станциялари ўрнатилишига амалий ёрдам кўрсатиш;
  • 2018 йил давомида Давлат органлари раҳбарлари ва ходимлари, тадбиркорлик субъектлари ва ахолининг 5000 нафардан ортиғини Ахборот коммуникация технологиялари бўйича билим ва кўникмаларини ошириш ташкил этиш;
  • Самарқанд вилояти ҳокимлигининг янги намунавий расмий веб-сайтини Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарори талабларига мос равишда яратиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Шунингдек, ҳудудий бошқарма томонидан 2018 йил давомида:
  • Соҳа корхоналарида 2018 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ахборот хавфсизлигини ривожлантиришга қаратилган йиллик чора-тадбирлар режасининг ишлаб чиқилиши ва Вазирликнинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқарма бошлиғига келишиш учун киритилишини таъминлаш;
  • соҳа корхоналарида ахборот хавфсизлигининг таъминланганлик ҳолатини таҳлил қилиш мақсадида, жойларда ААТТСНБДИ ходимлари билан мақсадли ўрганишлар ўтказилишини таъминлаш ва ўрганиш натижалари бўйича маълумотларни Вазирликка киритиш;
  • Самарқанд вилояти ҳ окимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказлари ҳудудий бошқармалари билан Республика ҳудудларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг компьютер саводхонлигини ошириш ва уларга давлат электрон хизматларидан фойдаланишни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.
Азим Рахманов,
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва
коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд
вилоят ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси