«Kaspersky Lab» мутахассиси: Хакер бўлишнинг фойдаси йўқ.

26

Марказий Осиё ва Монголия бўйича «Kaspersky Lab» минтақавий офисининг тижорат директори Валерий Зубанов Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг талабалари учун хакерликнинг фойдасизлиги сабаблари тўғрисида маъруза ўқиди.

Маъруза давомида Валерий Зубанов талабаларга кибер жиноятчилар ҳужумининг усуллари ва стратегиялари ҳамда хакерларнинг оддий Интернет фойдаланувчилардан олган маълумотлардан пул топиш усуллари ҳақида сўзлаб берди.

«Kaspersky Lab»нинг вакили йирик ташкилотларга қарши кибер ҳужумларнинг энг кўп учрайдиган сценарийлари ҳақида сўз юритди. Маъруза иштирокчилари хакерлар тармоқда қандай из қолдирганларини ҳамда бу излар ва бошқа билвосита белгилар орқали уларга қандай чиқиш мумкинлигини муҳокама қилишди.

Талабаларга ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари қандай текширув олиб боришлари, безориларнинг кимлигини аниқлаш ва қўлга олишлари бўйича мисоллар келтирилди. Маъруза якунида Валерий Зубанов Марказий Осиёдаги IТ-мутахассисларининг ҳалол йўл билан муваффақиятга эришганликлари тўғрисида сўзлаб берди.

Шарҳ қолдиринг

Шарҳни киритинг.
Исмингизни киритинг