Компания ҳақида

лог жур3

«CIB GROUP» компанияси 2009 йилнинг март ойида ахборот-тижорат хизматларини кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.

Компания АКТ соҳасида профессионал нашрлар (босма ва онлайн) чоп этиш ҳамда Ўзбекистонда АКТ бозорининг ривожланиши ҳолати, конъюнктураси ва тенденцияларини тадқиқ этишга ихтисослашган.

Компания АКТ соҳасидаги долзарб муаммоларга бағишланган тадбирлар (конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва ҳоказолар)ни уюштиради.

лог жур

Ахборот-таҳлилий нашр

ICTNEWS нашри Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида» 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сон Фармонини бажаришга мувофиқ 2010 йилдан буён чоп этилади.

ICTNEWS асосан янгиликлар чоп этиладиган дайджест сифатида ўз фаолиятини бошлади. 2011 йилдан контентни тубдан яхшилаш бўйича ишлар бошланди ва нашр журнал даражасига кўтарилди.  Янги рукнлар, муаллифлик материаллари ва интервьюлар пайдо бўлди. 2012 йилда АКТ Саммити олдидан журналнинг тўла рангли форматда қалдирғоч нашри тайёрланди ва чоп этилди. 2013 йилда ICTNEWS бюллетендан журналга айланди: нашр тўла рангли журнал сифатида рўйхатдан ўтди, унинг дизайни яхшиланди ва ташқи муаллифларни доимий экспертлар сифатида жалб қилиш бўйича ишлар бошланди.

Бугунги кунга келиб, ICTNEWS Ўзбекистон ва хориждаги инновациялар ривожи билан қизиқувчилар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда. IT-йўналишнинг долзарб жиҳатлари, мутахассислар фикрлари, таҳлил ва обзорлар бизнинг нашримизда сонма-сон эълон қилиб келинмоқда.

ICTNEWS IT соҳасидаги долзарб масалаларни ёритиб келмоқда. Журналнинг асосий вазифаси ўз вақтида ишончли ахборот етказиш йўли билан республикадаги АКТ тараққиётига ҳисса қўшишдир.

ICTNEWS ахборот-таҳлилий нашрининг мақсади фуқаролик жамияти, давлат структуралари ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳалари ва бизнес вакилларини республика ва хорижда АКТ соҳасида рўй бераётган жараёнлардан хабардорлигини оширишдир.

Лог жур2

ICTNEWS компанияси ICTNEWS CONFERENCES брэнди остида Ўзбекистонда турли амалий тадбирларни тўла-тўкис ташкил этиш соҳасида жадал фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда компания Ўзбекистон ахборот коммуникацион технологиялари Ҳафталиги — ICTWEEK Uzbekistan ни ташкил қилишда фаол иштирок этиб, 2011 йилдан буён эса АКТ Саммити ва Интернет форуми ташкилотчиси бўлиб келмоқда.

Бундан ташқари, бизнинг компаниямиз давлат миқёсидаги кўплаб йирик тадбирлар, жумладан, ADWEEK Uzbekistan – Ўзбекистонда реклама ва маркетинг Хафталиги, BankExpo  — банк хизматлари, технологиялари ва ускуналарининг йиллик миллий кўргазмаси ва бошқа тадбирларнинг ҳамкор-ташкилотчиси ҳисобланади.

Биз Буюртмачиларимизга форумлар, конференциялар ва тақдимотларни ташкил этиш бўйича тўла комплексли хизматлар кўрсатишга тайёрмиз.

ICTNEWS CONFERENCES томонидан ташкил этилган форумлар, конференциялар, тақдимотлар ва давра суҳбатлари Буюртмачиларимизга ўз олдиларига қўйган мақсадларига эришишларига ёрдам беради ва қатнашувчиларнинг ижобий баҳолари билан ажралиб туради. Биз тадбирлар ўтказиш борасида тўплаган тажрибамизни компаниянгизнинг Ўзбекистондаги фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида муваффақиятли қўллашга тайёрмиз.