Тошкентда DIGITAL UZBEKISTAN Форуми бўлиб ўтади

23

26 сентябр куни Тошкент шаҳрида ICTWEEK 2018 ҳафталиги доирасида Рақамли Ўзбекистонга бағишланган Форум бўлиб ўтади.

ICTWEEK 2018 ҳафталигининг муҳим воқеаларидан бири 26 сентябр куни «Ўзекспомарказ» МККнинг Анжуманлар залида бўлиб ўтадиган DIGITAL UZBEKISTAN Форумидир. Форумнинг асосий қисми икки қисмдан, нутқ ва панел муҳокамалардан иборат бўлади.

Форум — бу ахборот технологиялари соҳасида замонавий тенденцияларни муҳокама қилиш учун ноёб эксперт платформасидир.

Форумда қарама-қаршиликлар таҳлил қилинади, унинг ривожланиш салоҳияти ва уни амалга ошириш имкониятлари баҳоланади. Тадбирда давлат органлари раҳбарлари, ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасидаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, халқаро экспертлар ва таҳлилчилар, йирик маҳаллий ва хорижий IT-компаниялари вакиллари иштирок этади.

Расмий чиқишлар ва форум меҳмонлари ичидан “Рақамли Қозоғистон” ва Astana Hub Халқаро Технопарк давлат дастурини тақдим қилувчи Қозоғистон Республикаси ахборот ва коммуникация вазир ўрин босари Динара Щеглова бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси иштирок этади.

Рақамлаштириш тендентсиялари ва истиқболларини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги, UZINFOCOM Ягона интегратори, «ERNST & Young» халқаро аудиторлик компанияси, «Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация маркази, Осиёдаги Булутли ҳисоблаш уюшмаси ва бошқалар каби халқаро экспертлар, маҳаллий ва хорижий давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари муҳокама қилади.

Алоҳида қайд этиш лозим, форумда тингловчилар сифатида иштирок этиш учун www.ictweek.uz расмий сайтида рўйхатдан ўтиш ва QR кодини олиш ёки тадбир куни рўйхатга олиш жойларидан бирида рўйхатдан ўтиш зарур.

Тўлиқ маълумот учун ушбу рақамларга қўнғироқ қилинг: + 998 95 146-63-44,
+99895 144 04 40 ёки +99895 142 44 42, ва ушбу манзилга ёзинг info@ictweek.uz.

Техник ҳомий ICTWEEK 2018 – «Узтелеcом»

Анжуманлар зали ҳомийси– «Softline»

Бош ахборот ҳамкори – MY5 телеканали