Электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин

48

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн ариза ёрдамида чақириш имкони пайдо бўлди. Ушбу хизматдан my2.gov.uz порталида рўйхатдан ўтган фуқаролар фойдаланишлари мумкин.

Мазкур электрон хизмат ёрдамида фойдаланувчи онлайн равишда ҳисоблагични ўрнатиш, алмаштириш, тамғалатиш ёки ўчиртириш учун мутахассисни чақиртириш учун ариза бериши мумкин. Ариза ёзаётганда фуқаро электр таъминоти корхонасининг вакили қайси вақтда келишини, яъни ўзига қулай вақтни ҳам кўрсатиши зарур.

Ушбу онлайн хизматдан фойдаланиш учун фуқаро порталдаги ўзининг шахсий кабинетида кўчмас мулк ҳақидаги махсус формани тўлдириши керак бўлади. Унда кўчмас мулкнинг кадастр рақами ва манзили кўрсатилади.

Бу интерактив хизмат электр таъминоти хизматларидан ортиқча оворагарчиликларсиз, вақтга қараб унумли фойдаланиш имконини беради.