CLICK: “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” МАК чипталарини харид қилиш имконияти пайдо бўлди

55

CLICK компаниясининг “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” МАК билан олиб бораётган ҳамкорлиги натижасида эндиликда CLICK тизимининг фойдаланувчилари учун авиакомпаниянинг сайтида CLICK орқали бевосита чипталар харид қилиш имкониятига эга бўлишди.

Ҳозирда www.uzairways.com сайти авиачипталарни нафақат бронлаш, балки уларга саноқли сонияларда тўловни амалга ошириб харид қилиш имконини ҳам беради. Эндиликда авиакомпания чипталари учун тўловларни янада тезроқ ва қулай тарзда амалга ошириш мумкин.

Охирга пайтларда мамлакатимиздаги халқаро ва ички туризм ривожлантиришига берилаётган диққатни эътиборга олгадиган бўлсак, CLICK тизимининг янги имкониятлари ушбу йўналишда навбатдаги дадил қадам бўлганини таъкидлаш мумкин.

Улуғбек Рустамов, СLICK компаниясининг Бош директори: “Ушбу ҳамкорликнинг бошланиши ва авиачипталарнинг CLICK тизими орқали онлайн харид қилиш имкониятининг жорий қилиниши замонавий АКТ ечимлар кўплаб жараёнларни осонлаштиришини ва янги имкониятларнинг яратилишини яна бир бор яққол тасдиқламоқда. Барча Ўзбекистон аҳолига шундай имконият яратганимиздан мамнунмиз, ва фойдаланувчиларимиз ушбу хизматни қулай деб топишади, деб ўйлаймиз”.

Бундан аввал CLICK фойдаланувчилари учун “Ўзбекистон Темир Йўллари” МАКнинг темир йўл чипталарини харид қилиш имкони ҳам жорий қилинган эди.